Туркияда автобус ҳайдовчиси ўлаётган гўдакни қутқариб қолди

Туркияда автобус ҳайдовчиси ўлаётган гўдакни қутқариб қолди

Куни кеча Туркиянинг барча янгиликлар каналлари нафас олишдан бирданига тўхтаган болакайга ёрдам кўрсатиб, унинг ҳётини сақлаб қолган автобус ҳайдовчиси ҳақидаги хабарларни берди.

Ўн ойлик боласини кўтариб олган эр-хотин автобусга чиқишди. Видеода кўринишича, боласининг нафас олиши тўхтаб қолганини кўрган ота-она ваҳимага тушишган.
Йўловчилар ёрдамга шошилишган, аммо уларнинг амалларидан фойда бўлмади: болада жон асари кўринмасди.
Шунда автобус ҳайдовчиси Хайриддин Шаҳин уловни тўхтатиб, болани қўлига кўтарди ва ҳаво йўлига кетиб қолган тилини тортиб олди, шундан сўнг унга сунъий нафас олдирди.
Бола нафас олди, қимирлай бошлади ва йиғлаб юборди.
Етиб келган тиббиётчилар гўдакни текшириш учун касалхонага олиб кетди.
Кичкинтойнинг ҳаётини сақлаб қолган ҳайдовчи Туркия қаҳрамонига айланди. Уни шаҳар маъмуриятига чақирдилар ва шаҳар ҳокими Хайриддин Шаҳинга шахсан миннатдорчилик билдирди.

back to top