Дубайлик фаррош 200 минг дирҳамлик қимматбахо тилла-тақинчоқларни топиб олиб полицияга топширди

Дубайлик фаррош 200 минг дирҳамлик қимматбахо тилла-тақинчоқларни топиб олиб полицияга топширди

Асли ҳиндистонлик Винакатар Амана Мутабато Дубайдаги Ал-Қузайс ҳудудида жойлашган бинолардан бирида фаррошлик қилаётганида тилла-тақинчоқ ва дуру-тошларга тўлиб тошган халта топиб  олиб иккиланмай қимматбаҳо топилмани полицияга топширди.

Маълум бўлишича, олтин ва жавоҳиротларнинг нархи 200 минг дирҳам қийматига эга экан. ”Gulf News” хабарига кўра, Ал-Қузайс полицияси бошлиғи Юсуф Ал-Адибий фаррошнинг ҳалоллиги учун  уни мақтов ёрлиғи ва қимматбаҳо совға билан тақдирлади.

back to top