Мадинада янги ислом мероси музейи очилди.

Мадинада янги ислом мероси музейи очилди.

Туризм ва миллий мерос бўйича комиссия хусусий музейларга очилишига рухсат беришни бошлагандан буён Мадинада кўплаб музейлар иш бошлади.

Дорул-Мадина музейи кўргазмаси Пайғамбаримиз Мухаммад Мустафо соллалоҳу алайҳи вассаллам ҳаётлари, Ислом тамаддуни ва Мадина шаҳри маданиятига бағишланган. Муасаса ижрочи раҳбари Хасан Тоҳир айтишича, ушбу музей Набий алайҳиссалом ҳаётларининг асосий жабҳалари ҳамда  Мадина шаҳрининг тарихий ва маданий меросини ёритувчи биринчи ва энг йирик маскандир. Кўргазма фаолиятидан ташқари, музей Мадинанинг тарихи ва обидалари ҳақидаги маълумотларни чоп этиб мавзуга оид семинар ва учрашувлар ўтказади. Музейнинг юқори малакали ходимлари араб, инглиз, турк ва урду тилларида тарихий хужжатлар ва илмий маълумотларга асосланиб сайёҳлар учун экскурсиялар қилишади. Маъмурият фикрича, кўргазма нафақат Мадиналиклар, балки зиёратчи ва шаҳар меҳмонларида ҳам қизиқиш уйғотиши мумкин.

back to top