Сикҳ роҳиби масжид озодалиги учун қайғурмоқда

Сикҳ роҳиби масжид озодалиги учун қайғурмоқда

Ҳиндистоннинг турли бурчакларида авж олаётган мусулмонлар ва буддистлар орасидаги тангликка қарамай, Панжоб штатидаги Махадиан шаҳарчаси аҳолиси динлараро тотувликда яшаш мумкинлигини ҳар куни исботлаб бермоқда.

Шаҳарча гурдвари (сикҳ ибодатхонаси) роҳиби Жит Сингҳ кунига икки марта яқин жойлашган масжидга боради. Шаҳарчада мусулмонлар кам бўлгани учун, масжиднинг имоми ҳам, бошқа ходимлари ҳам йўқ, аммо сикҳ роҳиби Аллоҳниг уйини озода ва саришта сақлашни ўз бурчи деб билади, деб ёзади IslamNews сайти.
«Эски масжидни саришта сақлаётганимиздан мусулмонлар хурсанд», – дейди Сингҳ. Маҳаллий коллеж профессори Рашид Рашид Махадиан шаҳарчасидаги вазиятни ўхшаши йўқ ва ноёб деб баҳолади. Чунки айнан шу ерда бобурийлар ҳукмронлиги даврида сикҳ жангчилари билан мусулмон лашкари ўртасида қақшатқич жанглар бўлиб ўтганди.

back to top