«Озод Алавийлар» Асад тизимига қаршими?
Россиянинг Хмаймимдаги авиабазасига қарши яқинда уюштирилган самарали ҳарбий амалиёт масъулиятини «Озод Алавийлар» ҳаракати ўз зиммасига олди.
Шу билан бирга «Озод Алавийлар» Башар Асад режимини алавийлар учун ҳалокатли сиёсат олиб боришда айбладилар. Улар эълон қилган маълумотларга кўра, сўнгги 6 йилда 133 459 алавий ўлдирилган ва 67 283 нафари ногирон бўлиб қолган. Мамлакатда алавийлар сонининг нисбатан камлиги эътиборга олинса, бу улар учун ҳақиқий демографик ҳалокатдир.
Эслатиб ўтамиз, алавийлар Асад ҳокимиятининг элитаси эди ва ҳамон шундай бўлиб қолмоқда: махсус хизмат ва ҳарбий қўмондонлик асосан уларнинг қўлида. Шу сабабли ҳукуматга қарши иккинчи сунний исёни рўй берган эди (биринчиси 1982 йилда бўлган ва уни Ҳофиз Асад қонга ботирган).
Балки алавийлар орасида ҳам ушбу режим кам сонли алавийлар жамоати учун бирон яхшилик келтирмаслигини тушунадиган инсонлар бордир.



