Мисрда махсус амалиёт
Мамлакатда тақиқланган “Ихвонул муслимийн” ҳаракатининг 529 та аъзосини Миср суди ўлимга ҳукм қилди. Уларга полиция қисмига ҳужум уюштирганлик ва бир гуруҳ зобитларни ўлдирганлик айби қўйилди. Бу мамлакатда норозиликнинг янги тўлқинига сабаб бўлди.
Нафратга сабаб бўлган нарса нафақат жараённинг сиёсий характери – натижа кўпчиликка олдиндан маълум эди, - балки ўлимга ҳукм қилинадиган одамларнинг жуда кўп бўлганидир.
“Ихвонул муслимийн” ва умуман олганда исломий сиёсий ташкилотларга нисабатан зўравонлик миқёси билан ҳозирги Миср мустабид диктатори Абдулфаттоҳ Сисий Жамол Абдулносир билан бир қатордан ўрин олди. У ўшанда “ихвончилар” ёрдамида иқтидорга келиб, уларни қаттиқ қатоғонга учратган ва минглаб одамларни бошига етган эди.
Ўша ҳаракатлари билан у исломий муҳитда радикал тенденцияларнинг анча барвақт келиб чиқишига замин яратди. Бунинг акси Миср ташқарисидан узоқ жойларда ҳам садо берди. Жамол Абдулносир сиёсатининг аччиқ мевасини бугун ҳам тотиб юрибмиз.
Бошқа тарафдан эса Сиси ва унинг атрофидагилар оммавий қатл этишлар билан “ихвончилар” ҳамда Миср жамиятини қўрқитиб, унинг қаршилигини синдирмоқчи. Бу аниқ очиқ-ойдин нарсадир. Бироқ, исломий гуруҳлар ичида экстремизм уруғини сочиш нияти борлиги ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Бундай қотилликлар кейинчалик зўравонликнинг кучайишига ҳамда кўпчиликнинг қасос олишга ва ҳар қандай усул билан бўлса ҳам адолатни тиклашга урнишларига сабаб бўлиши ҳам маълум. Жамол Абдулносир даврида ҳам айнан шундай бўлган эди.
Ҳарбийларга бундай йўл тутиш нима учун керак бўлиб қолди? Жавоб маълум. Агар ҳарбийлар тузумига қарши “ихвончилар”нинг баъзи аъзолари ёки уларга яқин гуруҳлар фаол равишда куч ишлатиш ҳаракатига ўтишса, улар халқаро ҳамжамият ҳамда ўз мамлакати аҳолисининг баъзиларининг кўз олдида “исломий терроризм курашчиси” деган ном оладилар. Бунга ўхшаш нарсаларни Хусни Муборак ва бошқа араб диктаторлари кўп марта қилиб келишган (Масалан, Сурияда Башар Асад)
Ҳозирча, катта қатоғонларга ва қонли иғволарга дуч келган “Ихвонул муслимийн” сабрларини сақлаб туришибди. Улар ҳарбий эмас, балки фуқаровий қаршилик кўрсатиш стратегиясини танлашган. “Ихвончиларга” кўра, диктатура мамлакат учун кўп вақт масъул бўла олмайди ҳамда муаммоларни еча олмай тез орада йиқилади.
Ҳақиқат улар тарафида. Ҳаракатнинг вакили ҳисобланган Муҳаммад Мурсий иқтидорда бўлган бир йиллик даврида масъулиятли ва конструктив раҳбар сифатида ўзини кўрсата олди. У умуммилий мулоқот тарафдори ва ижтимоий давлат тузиш тарафдори сифатида танилди.
Уни ағдарган ҳарбийлар ўз иқтидорини қонуний қилиб кўрсатиш ҳаракатида янги конститутция бўйича референдум ўтказишди. Унда 90 фоиз овоз ҳам олишди. Муаммо шундаки, овоз бериш участкаларига ўнта мисрликнинг биттасигина келган холос. Мурсийни ағдарганларидан бир йил ўтиб, хунтанинг мамлакат ичкарисида жуда кам тарафдорлари қолган. Уларнинг либерал ва ғарбпараст собиқ иттифоқчилари улардан тезда юз ўгирган. Ҳалқаро майдонда ҳам диктатуранинг мавқеи жуда заиф.
Шундай ҳолатда Сисий атрофидагилар учун “бошқариладиган фуқаролар уруши” номлик махсус амалиёти жуда қўл келиши мумкин. Бироқ бошқариладиган уруш бошқарилмайдиган урушга айланиб кетиши жуда осондир – масалан Сурия – фуқаролар уруши эса минтақавий урушга сабаб бўлиши мумкин.
Россия расмий равишда Мисрдаги ҳарбий режимни қўллаб-қувватлади Сисий Москвада меҳмон бўлиб кетди. Унга биноан бир неча миллиард долларлик қурол-яроғ етказиб бериш бўйича ҳам ваъдалар берилди. Генерал Миср президенти курсисига ўтириш учун Москванинг розилигини олиб келди.
500 одамни ўлимга ҳукм қилган Сисий каби совуқ шахсларни қўллаб-қувватлаши билан Москва ўзининг ислом дунёсидаги обрўсини бир тийин қилмоқда. Бугун Россия глобал адолат, халқаро ҳуқуқ устуворлиги ҳамда халқни қонун чиқарувчи манбаъ сифатида кўп гапирмоқда. Бироқ бу сўзлаётган сўзларини фақат Қримда эмас, балки Миср ва Сурияда ҳам қўллаши керак. Акс ҳолда америкаликларни икки стандратликда айбловлаши ўзига қайтиб тегиши ҳеч ҳам ажаб эмас.
Интернет маълумотлари асосида



