Миср президентни сайлаяпти, Сисий ғалабаси тахмин қилинади

Миср президентни сайлаяпти, Сисий ғалабаси тахмин қилинади

Собиқ генерал Сисий ўтган йили мамлакатнинг демократик йўл билан сайланган илк президенти Муҳаммад Мурсийни ҳукуматдан ағдарган эди. Мисрда бугун президент сайловлари. Унда армия собиқ раҳбари Абдул Фаттоҳ Сисий ғалаба қозониши тахмин қилинади.

Сисий ўтган йили мамлакатнинг демократик йўл билан сайланган илк президенти Муҳаммад Мурсийни ҳукуматдан ағдарган эди.
“Миср халқи ўз тарихи, келажагини ҳал қилаяпти. Бутун дунё бизни кузатмоқда”, - дейди собиқ генерал.
Унинг ягона рақиби, сўлчи сиёсатчи Ҳамдин Сабаҳий. 2012-йилги президент пойгаларида у учинчи ўринни олган эди.
Мисрда охирги уч йилда икки президент бошқарувдан ағдарилди, минглаб одамлар ҳалок бўлди; мамлакатда оммавий намойишлар ва зўравонликлар тинмайди; иқтисодиёт заифлашган.
Муҳаммад Мурсийдан олдин Мисрда барча раҳбарлар армиядан чиққан эди. Бироқ собиқ генерал Сисий қуролли кучлар юрт бошқарувига аралашмайди, дея ишонтираяпти.

back to top