Лондон масжиддаги теракт қурбонлари хотирасини ёд этмоқда

Лондон масжиддаги теракт қурбонлари хотирасини ёд этмоқда

Канаданинг Онтарио вилоятидаги Лондон шаҳри раҳбарияти ўтган йилнинг 29 январида Квебек-Сити масжидидаги терактда қурбон бўлганлар хотирасини ёд олмоқда.

Шаҳар кенгаши 29 январ куни фожиага бир йил тўлгани муносабати билан махсус тадбирлар ўтказишни режалаштирмоқда. Ўшанда теракт оқибатида 6 киши ҳалок бўлганди, деб хабар беради Global News.
Шу куни шаҳар маъмурияти Канада мусулмонлари миллий кенгашига тадбирни ўтказиш учун жой беради, шунингдек, байроқлар ҳам мотам рамзи сифатида тушириб қўйилади.
Шаҳар кенгаши аъзоси Жесси Хелмер исломофобияга нисбатан норозилик билдириш жуда муҳимлигини таъкидлади.
«Орамизда бу қабиҳ туйғудан йироқ инсонлар ўз қарашларини бошқаларга ҳам сингдириши лозим, хотира кечаси шу мақсадда уюштирилмоқда», – таъкидлади Хелмер.

back to top