Суриялик болалар ИШИД пайти қамоқхонага айлантирилган мактабларига қайтишди
Россиялик ҳарбийлар ва Сурия ҳукумати биргаликда Дайр аз-Зор вилояти шарқида инфраструктурани тикламоқда. Асосий эътибор мактаблар ва касалхоналарга қаратилган.
«Дайр аз-Зорнинг шарқий ҳудудлари билан ишлаш қўмитаси бажарган ишлар шундоқ кўзга ташланиб турибди. Мактаблар, дўконлар, касалхоналар ишга тушган, одамлар далаларда меҳнат қилишмоқда», – деди ганерал майор Евгений Поплавский Хатла қишлоғидаги мактаб очилиш маросимида сўзлаган нутқида.
Қўмита декабр ойининг бошларида россиялик ҳарбийлар билан биргаликда ҳудудда ўз ишини бошлаган эди. Унинг таркибига Фурот дарёсининг шарқий қирғоғида яшовчи барча этник ва диний гуруҳлар вакиллари кирган.
Мактаб очиладиган кун Хатла қишлоғига россиялик ҳарбийлар дарсликлар, ўқув қуроллари ва бир неча тонна озиқ-овқат маҳсулотлари келтиришди. Шунингдек, кўчма тиббий пункт ҳам иш бошлади.
Хатла қишлоғидаги мактаб – Дайр аз-Зордаги энг йирик ва энг яхши қишлоқ қишлоқ саналади. Дайр аз-Зорга жангарилар келганида, мактаб биносининг бир қисмини қамоқхонага айлантиришди ва у ерда оммавий қатлларни амалга оширишди. Бу ҳақида журналистларга мактаб директори Иброҳим Ал-Хуайж гапириб берди.
«Мактаб биносини жангарилар қамоқхона қилиб олдилар. Маҳбуслар жуда кўп эди, уларни тор хоналарда сақлашарди. Кўпинча бир синфхонага юзга яқин одамни қамаб қўярдилар», – деди у.
Террорчилар эгаллаб олган ҳудудларида таълим тизимини йўқ қилиш билан чекланмай, сурияликларнинг оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишига йўл қўймадилар, аҳолининг спутник антенналарини олиб қўйдилар. Бундай антенналарни мактаб ҳовлисида парчалаб, ёқиб юборардилар. Ҳозир ҳам уларнинг қолдиқлари сочилиб ётибди, ҳали йиғиштириб олишга улгурмадилар, чунки аҳоли тезроқ дарслар бошланишини истади.
Хатладаги мактаб директорининг сўзларига кўра, Фуротнинг шарқий қирғоғидаги етти мактабдан тўрттасида дарслар бошланди.
Хатла қишлоғидаги қайта тикланган мактаб олти юз болани қабул қилди. «Аммо уларнинг сони тобора ортиб бормоқда, чунки қочқинлар ўз уйларига қайтмоқдалар», – деди директор.



