Исломни янги қабул қилган аёл уйсизларга ғамхўрлик кўрсатмоқда

Исломни янги қабул қилган аёл уйсизларга ғамхўрлик кўрсатмоқда

Янги Зеландия туб аҳолиси вакили, яъни абориген маори қабиласидан бўлган аёл Исломни қабул қилди ва атрофидаги муҳтожларга ўз ҳаётини изга тушириб, ёмон одатлардан халос бўлишларида ёрдам бермоқда.

Исломни қабул қилган 46 ёшли Люси ўзининг хайрия лойиҳаси доирасида мана ярим йилдирки уйсизларга бепул егулик улашмоқда, деб хабар беради NZ Herald.
Аёл сўнгги пайтларда уйсизлар сони ортгани, улар орасида аборигенлар ҳам кўплиги, бунга ишсизлик сабаб бўлганини айтмоқда.
У ватандошларининг қайғусига қўл қовуштириб қараб туролмади.
Люси архитектор Лизади Рено билан бирга уйсизлар учун экологик тоза қишлоқ қуришни ният қилган. Қишлоқда одамлар ёғоч уйларда яшайдилар, қишлоқ хўжалиги билан шуғулланадилар, керак ўринларда психологик ёрдам олиб, зарарли одатларидан халос бўладилар.
«Ўзим руҳий хотиржамликка эришгунимча кўп жараёнларни бошдан кечирганман. Шу сабабли тажрибам билан ўртоқлашишга тайёрман. Мен уйсизларнинг аҳволини жуда яхши тушунаман, айниқса кўчада ҳаво совуқ бўлганда», – дейди муслима.

back to top