Қатар Юсуф Қорзовийга чиқарилган ҳукмни қоралади

Қатар Юсуф Қорзовийга чиқарилган ҳукмни қоралади

Дохада Миср ҳарбий судининг Юсуф Қарзовийга умрбод қамоқ жазоси бериш ҳақидаги ҳукми қаттиқ қораланди. Юсуф Қарзовий таниқли олим, Мусулмон уламолари халқаро иттифоқи раҳбаридир.

Қатарнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий қўмитасида Қарзовийнинг Қатар фуқаролигига эгалигини алоҳида таъкидланди.
Қўмита Миср судининг ҳукмини «халқаро ҳуқуқ меъёрлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича конвенцияларга зид» деб баҳолади ҳамда Мисрнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий кенгашини ва БМТ Олий комиссарининг Инсон ҳуқуқлари бўйича бошқармасини вазиятга аралашишга чақирди.
Юсуф Қарзовий 2015 йил Мисрдаги норозилик намойишларида иштирок этганликда айбланиб, яна 17 киши билан бирга умрбод қамоқ жазосига сиртдан ҳукм қилинган эди.
Миср қонунларига кўра, ҳукм устидан 60 кун ичида арз қилиш мумкин.

back to top