Канада ҳукумати масжид хавфсизлигини таъминлашдан бош тортди

Канада ҳукумати масжид хавфсизлигини таъминлашдан бош тортди

Канада ҳукумати Оттава исломий маркази томонидан шаҳар масжидининг хавфсизлик чораларини кучайтириш учун қўшимча молиялашни сўраб қилинган мурожаатни рад этди. Бир йил аввал ушбу масжид исломофоблар томонидан таҳқирланган эди.

2016 йилнинг апрелида Оттава полицияси масжид қошидаги мадрасага уюштирилган ҳужумни текширди – ўшанда бино деворига бўёқ билан ҳақоратли сўзлар ёзиб кетилган эди. Воқеадан сўнг Аҳлул-Байт маркази Канада ҳукуматига мурожаат қилиб, масжид биносини тўсиқ билан ўраш ҳамда дарвоза ва эшиклар ўрнатиш учун маблағ сўради.
Мурожаат хавфсизлик инфрастуктураси давлат дастури доирасида берилган эди, дастур турли жамоатларни нафрат туфайли қилинадиган тажовузлардан ҳимоялашга йўналтирилган. Бироқ ҳукумат масжидни молиялашдан бош тортди, деб хабар беради Muslim Link.
«Бизда хавфсизлик учун ортиқча пул йўқ», – дейди марказ раҳбари Камол Фахс. – Буни аризада қайд этдик, аммо афсуски, бирон чора кўрилмади».
Квебек-Ситидаги терактдан сўнг Канада масжидлари ўта ҳушёр ҳолатда турибдилар. Ўша теракт натижасида 6 мусулмон ҳалок бўлганди. Мусулмонлар фожианинг такрорланишидан хавотирда.

back to top