Уч дин вакиллари хоккей ўйнашди

Уч дин вакиллари хоккей ўйнашди

Россиянинг Ленинград вилоятида уч дин вакиллари қор устида тўпли хоккей ўйнади. Очиқ осмон остида, қор уюмлари орасида православлар, инжилчилар ҳамда мусулмонлар динлараро ва миллатлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлади.

Кудрово қишлоғидаги стадионда 20 нафар ўйинчи тўрт жамоага бўлиниб тўпли хоккей ўйнадилар. Матч олдидан мураббий қоидаларни тушунтирди. Мақсад ғолибни аниқлаш эмас, динлар ва миллатлараро муносабатларни янада яхшилаш бўлса ҳам, қорли аренада эҳтирослар росса жунбишга келди.
«Қор устида югуриш завқимни жуда оширди, – дейди Тихвин епархияси вакили Геннадий Титов. – Дўстона бўлса ҳам, барибир мусобақа-да, шунинг учун ҳаяжон кучли бўлди».
Мусулмонлар ҳам ўйиндан яхши таассурот олдилар. «Биз иккинчи турнирда ўйнаяпмиз. Энг ижобий туйғуларни ҳис қилдик. Спорт, табиат, очиқ ҳаво, ҳаммаси яхши».
Турнирда лютеран евангелистлар ғолиб бўлдилар. Феврал ойида улар бутунжаҳон спорт фестивалига борадилар.

back to top