Тел-Авив Уммондан кечирим сўради

Тел-Авив Уммондан кечирим сўради

Исроил ҳукумати Иорданиядан кечирим сўради. Бунга 2014 ва 2017 йилларда исроиллик ҳарбийлар томонидан иорданиялик уч фуқаронинг ўлдирилгани сабаб бўлди, деб хабар беради Иордания ҳукумати матбуот котиби Муҳаммад Ал-Муманий.

PETRA агентлигининг маълум қилишича, Ал-Муманий 2017 йил Уммондаги Исроил элчихонаси олдида ҳалок бўлган Муҳаммад Ал-Жававда ва Башар Ал-Хамарин ҳамда 2014 йилнинг мартида Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғидаги Иорданиянинг Исроил билан чегара ҳудудида Исроил аскарлари томонидан отиб ташланган судья Раид Зиётернинг ўлими учун Тел-Авив кечирим сўраганини айтган. Матбуот котибининг сўзларига кўра, Иордания ҳукумати марҳумларнинг оила аъзолари билан боғланган ва улар «кечирганлар ҳамда товон пулини олишга рози бўлганлар».
Яқин кунларда Исроилнинг Иорданиядаги элчихонаси фаолияти тикланиши айтилмоқда.

back to top