Қозоғистонда ўғил болалар ва қизлар алоҳида таҳсил олиши мумкин
Дин ишлари вазири Нурлан Ермекбаев ўғил болалар ва қизлар алоҳида таҳсил оладиган диний мактаблар очилиши таклифи билан чиқди.
“Малакатимизда бир қатор мадрасалар фаолият олиб бормоқда. Шунинг учун, ўғил болалар ва қизлар алоҳида ўқишига рухсат берса бўлади. Агар ота-оналар фарзандлари шундай тарзда таҳсил олишини хоҳлашса, демак махсус мактаблар очиш пайти келди. Ҳозирги кунда ҳукумат мазкур масалани кўриб чиқмоқда” деб таъкидлади вазир.



