АҚШ мусулмонлари аксилислом кайфиятидан хавотирда
АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан дастакланаётган аксилислом ва аксилмуҳожир сиёсат мамлакатда яшовчи мусулмонларни ташвишга солмоқда.
“Анадолу” агентлиги билан бўлиб ўтган суҳбатда АҚШ мусулмон ташкилотлар Кенгашининг Бош котиби Усама Жамол Трампнинг амалдаги биринчи йили “мусулмон ҳамжамиятга қарши мулоҳазасиз қарорларга” бой бўлганлигини айтиб ўтди. “Хусусан, у ҳокимият тепасига келган биринчи куниданоқ айрим мусулмон давлатлар фуқароларига АҚШ ҳудудига киришни тақиқлади. АҚШ жамиятининг барча қатламлари мазкур қарорга қарши чиққани мусулмонлар томонидан олқишланди”, дейди жаноб Жамол. “Трамп олиб бораётган сиёсат шундан дарак бериши мумкинки, Трапмнинг наздида сайлов олди тадбирлар ҳали ҳануз давом этмоқда ёки у президент этиб сайланганига хамон ишонмаяпти. У давлат раҳбари эканлигини тўлиқ ҳис қилиб ўз мавкеига яраша сиёсат олиб бориши лозим” деб қўшимча қилди Бош котиб. Жаноб Жамолнинг сўзларига кўра, АҚШ маъмурити ички ва ташқи сиёсатида аксилислом йўндашув ҳукмронлиги туфайли мусулмонларга нисбатан адоват ва хусумат уруғлари сочилмоқда. Трамп ўзини ирқчи сиёсатчи қилиб кўрсатиши натижасида мусулмонлар учун хавф-хатарлар вужудга юзага келиб бунинг оқибатида америкаликлар бир-биридан хавфсирайдиган бўлиб қолишди. Аксарият мусулмонлар исмлари очиқланмаслик шарти билан ОАВ ходимлари билан суҳбатлашмоқда. Исми сир қолишини истаган Сурия-АҚШ тиббиёт жамияти ходимининг айтишича, у 200 дан зиёд Суриялиқ муҳожир оилаларига беғараз ёрдам кўрсатган. Унинг сўзларига кўра, Трамп бошқаруви даврида мамлакатда истиқомат қилувчи мусулмонларнинг муаммолари кўпайиб бормоқда экан.



