Чорсуда китоб дўкони қайта иш бошлади

Чорсуда китоб дўкони қайта иш бошлади

Чорсуда китоб дўкони қайта иш бошлади

 Бугун 20 январ куни Тошкент шаҳрининг Чорсу мавзесида “Ҳилол-нашр” нашриётининг китоблар дўкони филиали қайта таъмирдан сўнг ўз фаолиятини яна бошлади.

Кичик доирада ўтган очилиш маросимига “Ҳилол-нашр” нашриёти ва “Ислом.уз” портали раҳбари Исмоил Муҳаммад Юсуф, Тошкент шаҳар масжидлар бўлими бошлиғи ўринбосари Исҳоқжон Бегматов, “Ҳилол-нашр” нашриёти директори Абдувоҳид Саттиев, “Ҳазрати Али” жоме-масжиди имом-хатиби устоз Салоҳиддин Шариповлар ташриф буюришди.

Унда Исҳоқжон Бегматов Қуръон хатмини тугал қилиб бергач, устоз Салоҳиддин Шарипов илм ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Ўз навбатида бундай хайрли ишни бошлаб берган раҳматли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари эсланиб, у зотнинг ҳақларига дуои хайрлар қилинди.

Таъкидлаш жоизки, китоб дўкони аввалги кўринишидан дизайн жиҳатидан фарқ қилади. Асосийси, “Ҳилол-нашр” нашриётининг бошқа китоб дўконлари билан адабиётлар нархи бир хил.

Мазкур хайрли ишни биргаликда кузатишга келган меҳмонларга “Ҳилол-нашр” нашриёти томонидан қимматбаҳо совғалар улашилди ва нашриёту дўконлар фаолиятига Яратгандан улкан муваффақиятлар тиланди.

 

Зуҳрахон Ҳамдамова

back to top