Анхангелскда тарихий масжид очилади

Анхангелскда тарихий масжид очилади

2 феврал куни Архангелск тарихий масжиди қайта таъмирлашдан сўнг иш бошлайди. Тантанали очилиш маросимида ҳудуд губернатори Игор Орлов, Архангелск мэри Игор Годзиш, шунингдек, Россия Федерацияси субъектлари раҳбарлари, дин арбоблари ва анъанавий динлар вакиллари келиши кутилмоқда.

Архангелск вилояти ҳудудий татар миллий-маданий мухторияти раиси Рим Калимуллиннинг таъкидлашича, 1931 йилдан бери жазони ўташ ҳудудий бошқармаси ихтиёрида бўлган масжид биноси Татаристоннинг биринчи президенти, ҳозирда давлат маслаҳатчиси Минтимер Шаймиевнинг ва ўша пайтдаги Россия тараққиёт вазири Элвира Набиуллиналарнинг саъй-ҳаракатлари натижасида беминнат қайтариб олинган.
Масжидни таъмирлаш ишлари 2012 йилда бошланган эди.

back to top