Чеченистонда араб меҳмонлар учун махсус саёҳатлар ташкил этилмоқда
Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига араб давлатларидан келадиган ишқибозлар учун Чеченистонда араб тилидаги саёҳатлар мажмуи тайёрланмоқда. Бу ҳақида ТАСС билан интервью пайти «Тур Экспо» номли республика туроператори директори Элина Батаева маълум қилди.
«Биз ҳозирда саёҳат дастурларини араб тилига таржима қилиш устида ишламоқдамиз. Футбол бўйича жаҳон чемпионати пайти барча меҳмонхоналарга ўз агентларимизни қўямиз, улар меҳмонларга Чеченистон бўйлаб саёҳат ва ҳордиқ чиқариш дастурларини таклиф этадилар. Йўналишлар аниқлаштирилди, араб, немис ва инглиз тилини биладиган мутахассисларимиз бор, хорижлик сайёҳларни қабул қилиш билан муаммо бўлмайди», – деди Батаева. Аввалроқ хабар берилганидек, Миср терма жамоаси Грознийдаги «Ахмат-Арена» стадионини машғулот базаси сифатида танлаган. Шу сабабли Чеченистонга Мисрдан кўплаб футбол ишқибозлари келиши кутилмоқда.



