Швеция: исломофоблар масжидга нацистлар тимсолини чизиб кетди

Швеция: исломофоблар масжидга нацистлар тимсолини чизиб кетди

Якшанба куни исломофоблар Швеция пойтахтидаги масжидлардан бирига тажовуз қилди. Улар масжид эшигига ва деворларига нацистлар тимсоли (свастика)ни чизиб кетди.

Масжид имоми Маҳмуд Халфийнинг сўзларига кўра, бу исломофобларнинг илк ҳужуми эмас. Биргина ўтган йил давомида улар 22 марта деворларга турли номаъқул суратларни чизиб кетган.
Айни пайтда Стокгольм полицияси айбдорларни қидирмоқда.

back to top