Эрдўғон 4 яшар қизчанинг орзусини рўёбга чиқарди

Эрдўғон 4 яшар қизчанинг орзусини рўёбга чиқарди

Ўтган ҳафта президент Ражаб Тойиб Эрдўғон Йозгат вилоятида бўлиб ўтган ҳукмрон партиянинг Конгрессида иштирок этаркан, Оиша Ирмак исмли қизча ҳақида эшитиб қолди. Қизалоқ Эрдўғонни кўришни орзу қилган, аммо ноқулай об-ҳақо шароити туфайли орзуси рўёбга чиқмаганидан хафа экан.

Президент шахсан ўзи қизчага қўнғироқ қилиб, уни қароргоҳига чорлади.
Yenicag.Ru нинг хабар беришича, кеча қизалоқ оиласи билан президент қароргоҳига келди ва Эрдўғон билан учрашди. Президент совға қилган велосипедни ўша хонанинг ўзидаёқ ҳайдаб кўришга ҳам улгурди. Ўз навбатида, Оиша ҳам президентга «Йозгатспор» жамоасининг 66 рақами туширилган ва «Ражаб Тойиб Эрдўғон» деб ёзилган формасини совға қилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Йозгат вилоятида яшовчи 4 яшар Оиша Ирмак шаҳарга келган президент Эрдўғонни кўра олмагани учун қаттиқ хафа бўлган эди. Қариндошларидан бири қизалоқнинг: «Мен шунчаки уни кўрмоқчи эдим, орзуларим чил-чил бўлди», – дея йиғлаётганини видеотасвирга муҳрлаб олган ва интернетга юклаган.
Видеотасвир тармоқ орқали тезда тарқалиб президентнинг ўзига ҳам етиб борган. Шундан сўнг мамлакат раҳбари Оишага шахсан ўзи қўнғиро қилиб гаплашди. Президент қизалоқни ўқишдаги муваффақиятлари, айниқса, Қуръонни яхши ўрганаётгани учун мақтаб ҳам қўйди.
Шундан сўнг агар вақти бўлса, душанба куни Анқарага келишини сўради ва қизалоқнинг орзуси ниҳоят рўёбга чиқди.

back to top