Номаълум шахс катта садақа қилди

Номаълум шахс катта садақа қилди

Ингушетияда номини ошкор қилишни истамаган шахс 600 мухтож оилага 50 тонна ун, шакар ва гуручни эҳсон қилди.

Бу ҳақида «Ингушетия» газетаси хабар берди.
«Тешам» хайрия жамғармаси вакили Муҳаммад Тачиев ёрдам асосан боқувчисини йўқотган кўп болали оилаларга тарқатилганини ва тарқатиш ишлари жумадан якшанбагача амалга оширилганини айтди.
Муҳаммаднинг сўзларига кўра, автомобили бор маҳаллий аҳоли вакиллари озиқ-овқат махсулотларини кўнгилли тарзда тарқатишга ёрдам берганлар. Ёрдам жамғарма рўйхатидаги барча муҳтож оилаларга етказилган.
Вакилнинг айтишича, номаълум шахс бундан аввал ҳам бир неча бор шундай катта миқдордаги садақаларни қилган.

back to top