Мусулмонларни танқид қилган олмон сиёсатчиси мусулмон бўлди
Мусулмонларни танқид қилган олмон сиёсатчиси мусулмон бўлди
“Германия учун муқобил” партиясининг аъзоси Артур Вагнер партиядаги раҳбарлик лавозимидан кетиб, Ислом динини қабул қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлигига таяниб Kun.uz хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Вагнер мусулмонларга қарши нутқлари билан танилган эди. Сиёсатчи партиянинг Бранденбургдаги бўлими раҳбари лавозимидан кетган бўлса-да, бироқ бевосита партия сафини тарк этмаган.
“Жаноб Вагнер 11 январда ўз истаги билан истеъфога кетди. Шундан кейингина, у исломни қабул қилгани маълум бўлган”, деб айтди партия матбуот котиби.
Вагнернинг ўзи бунга изоҳ беришни истамаган.
Манба: kun.uz



