Қозоғистондаги бепул «Имом» такси
Қозоғистондаги бепул «Имом» такси
Уст-Каменогорскийдаги қаттиқ совуқ бир неча кундан бери аҳолининг турмуши ва ҳаракатланишида қийинчилик туғдирмоқда. Шу муносабат билан Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг Усть-Каменогорск аймоғидаги вакил имоми шаҳар аҳолисига бепул таксилар лойиҳасини ишга туширди.
«Қаттиқ совуқ туфайли, Усть-Каменогорскда жамоат транспортининг ҳаракатланиши мураккаблашиб, шаҳар аҳолисининг ҳаракатланишига жиддий қийинчиликлар туғдирмоқда. Одамлар совуқда қийналмаслиги учун вакилликдан «Имом» таксисини ташкил қилдик. Имомларимиз эрталаб ишга боришда ва кечқурун ишдан қайтишда одамларни манзилларига бепул етказиб қўймоқдалар», дейди Шарқий Қозоғистон вилояти «Халифа Олтой» масжидининг ноиб имоми Давлет Қабидўлдин.
У, шунингдек, бу савобли иш куннинг илишига қадар давом этиши режалаштирилганини айтган.
Бугунги кунда вилоятдаги «Халифа Олтой» масжиди ва Усть-Каменогорскдаги шаҳар масжидининг имомларидан иборат 20 дан ортиқ автоулов шаҳар аҳолисига бепул хизмат кўрсатмоқда.
Шаҳар аҳолиси бундай одамларни яхшиликка чорловчи ушбу ташаббус учун ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини изҳор этишмоқда.
Шарқий Қозоғистон вилояти
«Халифа Олтой» масжиди матбуот хизмати



