Буюк Британияда муслима вазир ўринбосари парламентда сўзга чиқди
Буюк Британияда муслима вазир ўринбосари парламентда сўзга чиқди
Британиялик сиёсий арбоб Нусрат Ғаний вакиллар палатаси депутатлари олдида сўзга чиққан биринчи муслима вазир ўринбосари бўлди.
Асли Кашмирдан бўлган ва халқ орасида Нус Ғаний деб танилган бу аёл сал аввалроқ парламентда транспорт вазири ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
Жуда яхши қабул қилиб олинган биринчи маърузасида Ғаний хоним ногиронлар дуч келаётган транспорт муаммоларининг асл моҳиятини очиб берди, дея хабар қилади BBC News.
Транспорт вазири Крис Грейлинг ўринбосарини муваффақият билан табриклади ва Британия консерваторлар партияси нафақат биринчи аёл бош вазирни, балки вазир ўринбосари сифатида парламентда сўзга чиққан биринчи муслимани ҳам етиштириб берганини айтди.
«Мен Нусратни табриклайман, у билан ёнма-ён ўтирганимдан фахрланаман», – деди Крис Грейлинг.
2017 йилнинг июнида Нусрат Уэлден округидан парламентга сайланган эди. Кашмирлик сиёсатчи қиролича Елизаветага садоқат қасамёдини урду тилида айтди. «Ушбу узоқ кутилган дамларда нима деётганимни онам тўлиқ тушуниши учун шундай қилдим», – деганди ўшанда муслима.



