Словения Фаластинни тан олмоқчи

Словения Фаластинни тан олмоқчи

Словения Фаластинни тан олмоқчи

Кейинги ой Словения Фаластинни давлат сифатида тан олиши мумкин, шунингдек, Люксембург, Ирландия ва Белгия ҳам бу маслани муҳокама қилмоқда, деб хабар беради Channel 10.

ОАВнинг маълумотларига кўра, Словения парламенти спикери Милан Брглез ўтган ой Фаластин элчиси Салоҳ Абдулшафийга «Словения томонидан Фаластиннинг тан олиниши шунчаки вақт масаласидир» деган.
Словениянинг Тел-Авивдаги элчиси Барбара Сузний The Times of Israel нашрига берган шарҳида айтилишича, Фаластинни давлат сифатида тан олиш масаласи мамлакат парламентида 2014 йилдан бери кўриб чиқилмоқда, аммо овоз бериш энди амалга оширилади.
Словенияда ташқи сиёсат масалалари бўйича охирги сўзни, мамлакат қонунчилигига кўра, ижрочи ҳукумат эмас, қонун чиқарувчи ҳукумат айтади.

back to top