Аёли ва олти фарзандидан ажралган саудияликка қирол ёрдам берди
Аёли ва олти фарзандидан ажралган саудияликка қирол ёрдам берди
Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз ватандошининг бошига тушган фожиага муносабат билдирди.
Саудиялик Самий ибн Муҳаммад Ал-Наимий ўтган ҳафта йўл-транспорт ҳодисаси туфайли хотини ва олти фарзандидан ажралгач, ҳамон карахт ҳолатда юрибди. Олтита кафанланган жасад қаршисида қайғуга ботиб ўтирган мусулмоннинг сурати ижтимоий тармоқларда кўп эҳтиросли муносабатларни юзага келтирди. Бу ҳақида IslamNews сайти GulfNews нашрига таяниб маълум қилади.
«Яҳё 12-синфда ўқирди, Мамдух – 9, Ҳожар – 6, Рим 5-синф ўқувчиси, Усома эндигина мактабга чиққан, Сора эса ҳали боғчага борарди», – деди Ал-Наимий унинг қайғусига шерик бўлиш учун келган диндошларига.
Фожиадан хабар топган қирол ўз фуқаросининг дардини оз бўлса-да енгиллатиш учун янги автомобил ва уй совға қилди.



