Исломофоб ўқитувчи ноқонуний хатти-ҳаракати учун жавоб беради
Исломофоб ўқитувчи ноқонуний хатти-ҳаракати учун жавоб беради
Яқинда америкалик мусулмоннинг 12 яшар ўғли Азфар Қуддус Калифорния штатидаги Вентура шаҳрида жойлашган мактабдан ўқитувчиси берган ғалати тарқатма материални олиб келди.
«Уларда том маънода даҳшатли нарсалар ёзилган эди», – дейди Қуддус. Бу ҳақида KQED нашри хабар бермоқда.
Ўқитувчи радикал насронийлик ва очиқ исломофобияни тарғиб қилувчи сайтдан олинган материалларни қоғозга чиқариб ўқувчиларга тарқатган эди. Ўқувчилар уйларига олиб келган матнларда, жумладан, шундай сўзлар ёзилганди: «шайтон насронийларни ўлдириш учун мусулмонлардан фойдаланади».
«Ўғлимга Ислом ундай эмаслигини ва қоғозда ёзилган сўзларнинг динимизга умуман алоқаси йўқлигини айтдим», – деди жаҳли чиққан ота.
Қуддус мактаб директорига арз қилганида, ундан кечирим сўралмади, аксинча, ўғлини дарслардан четлаштиришди. Энди у мактаб кутубхонасида сабоқ олмоқда, исломофоб ўқитувчи эса ҳамон дарс беришда давом этмоқда.
Америка-Ислом муносабатлари Кенегаши ҳуқуқшунослари Қуддусга аввал ҳудуд таълим департаментига, сўнг эса штат таълим бошқармасига ариза бериши учун кўмаклашдилар. Оила ўқитувчининг жазоланиши ва адолат қарор топишига эришиш умидида.



