БМТ инсонпарварлик ёрдами Шарқий Ғутага киритилмади

Фото: russian.palinfo.com Фото: russian.palinfo.com

БМТ инсонпарварлик ёрдами Шарқий Ғутага киритилмади

БМТнинг инсонпарварлик ёрдами ортилган машиналар карвони қамалдаги Шарқий Ғутага кира олмади, деб хабар беради БМТнинг инсонпарварлик масалаларини мувофиқлаштириш бошқармаси (БМТ ИММБ).

Башар Асаднинг қамалдаги ҳудудга БМТ юклари хавфсиз ва тўсиқсиз етиб боришини таъминлашдан воз кечгани бунга сабаб бўлди.
Башар Асад тузуми БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг Шарқий Ғутага инсонпарварлик ёрдами олиб боришга рухсат сўраб қилган мурожаатини эътиборсиз қолдирди ва Суриянинг бу ҳудудига ҳужумларини давом эттирди.
6 март куни БМТ ИММБ вакили Йенс Ларке матбуот анжуманида БМТнинг 46 юк машинасидан 10 тасигина Шарқий Ғутага кириб боргани, 4 та машинадан юклар қисман туширилгани, қолган машиналар эса ортга қайтиб келгани ҳақида маълумот берди.

back to top