Инглизча ирқчилик: агар исминг Муҳаммад бўлса, иккинчи навли инсонсан

Инглизча ирқчилик: агар исминг Муҳаммад бўлса, иккинчи навли инсонсан

Инглизча ирқчилик: агар исминг Муҳаммад бўлса, иккинчи навли инсонсан

Британиянинг машҳур суғурта компанияси мусулмон фуқароларни камситди.
Буюк Британиянинг Лестер шаҳрида қиролликнинг Муҳаммад Бутт исмли 36 яшар фуқароси атрофида катта жанжал юзага келди.

Yenicag.Ru нинг «The Sun» нашрига таяниб маълум қилишича, 36 ёшли Буюк Британия фуқароси Муҳаммад Бутт автомобилини суғурталаётганда суғурта компанияси раҳбарияти томонидан камситилган.
Хабарга кўра, Муҳаммад Бутт 2007 йилда ишлаб чиқарилган автомобилини суғурталамоқчи эди. Компания суғурта учун жуда кўп маблағ сўраган. Муҳаммаднинг айтишича, компанияда унга «паст нархлар фақат европача исм-фамилиялик оқ танлилар учун» дея очиқ айтишган.
«Мен Жон, Дэвид, Смит ва бошқалардан ёмон ҳайдовчи эмасман. Агар мусулмон бўлмаганимда, менга нисбатан бундай қилишмасди», – деган Муҳаммад «The Sun»га берган интервьюсида.

back to top