Тбилисида Исломга оид экспонатлар кўргазмаси бўлди

Тбилисида Исломга оид экспонатлар кўргазмаси бўлди

Грузия диний масалалар бўйича давлат агентлиги ташаббуси билан мамлакат пойтахтида «Грузиядаги динлар» мавзусида кўргазма бўлиб ўтди.

Унда турли динларга мансуб адабиётлар, ҳужжатлар ва расмлар тақдим қилинди. Очилиш маросимида қатнашган агентлик раҳбари Заза Вашакмадзе мазкур тадбирнинг асосий мақсади  республикада фаолият олиб бораётган диний  ташкилотлар ҳақида маълумотлар бериш ва диний бағрикенглик ҳамда ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга қаратилган деб айтди. Кўргазманинг Ислом бўлимида меҳмонлар Грузия мусулмонлар идораси томонидан тақдим этилган грузин ва озарбайжон тиллардаги Қуръони Карим ва мусулмонларга хос кийимлар билан танишишлари мумкин.

back to top