Суд Исроилни бойкот қилишга рухсат берди

Суд Исроилни бойкот қилишга рухсат берди

2017 йил июн ойида АҚШнинг Канзас штатида барча фуқаролар ва корхоналар штат ҳукумати билан шартнома тузишда Исроилни бойкот қилмаслик ҳақида мажбуриятни имзолаш зарурлиги тўғрисидаги қонун қабул қилинганди.

Канзаслик мактаб ўқитувчиси Эстер Кунц давлат илмий дастурида ўқитувчи сифатида ишлаш учун меҳнат шартномасига қўл қўймоқчи бўлганда, илк бор бу қонунга дуч келди. АҚШ Конституциясида кўрсатилган ҳақ-ҳуқуқлари поймол этилаётгинидан норози бўлган Кунц хоним мазкур қонунга қарши штат судига мурожаат этди. Штат судьяси Дэниел Крэбтри фуқаронинг даъвоси тўғрилигини тасдиқлаб, конституцияга зид қонун ижросини тўхтатиш тўғрисида ҳукм чиқарди.

back to top