TIKA Албаниядаги бошланғич мактабни таъмирлаб берди

TIKA Албаниядаги бошланғич мактабни таъмирлаб берди

Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштирув агентлиги (TIKA) Албаниянинг Элбасан вилояти Белш шаҳрида жойлашган бошланғич мактаб биносини таъмирлаб берди.

Бундан ташқари, TIKA 90 нафар 3-6 ёшлик болалар таҳсил оладиган бошланғич мактабни зарур анжомлар ва мебеллар билан жиҳозлаб, иситиш тизимини ҳам ўрнатиб берди.
Таъмирланган мактабнинг очилиш маросимида Туркиянинг Тирандаги элчиси Муҳат Аҳмад Ёрук, TIKA нинг Тирандаги координатори Нажиб Озай Ўзтурк, Белш муниципалитети раҳбари Ориф Тафаний, депутатлар, ўқувчиларнинг оила аъзолари ва маҳаллий ҳокимият вакиллари, шунингдек, турк ташкилотлари ва тизимлари вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда сўзга чиққан элчи TIKA ўз лойиҳаларини мамлакатнинг кўплаб шаҳарларида амалга оширишни режалаштираётгани ҳақида айтди. Ёрукнинг сўзларига кўра, Албания Туркия учун муҳим ҳудуд. «Албания ва унинг фуқароларини ажойиб келажак кутмоқда. Туркия тарихда бўлгани каби, ушбу биродар халқни қўллашда давом этади», деди элчи.

back to top