Қаззофийни мана шу “айб”лари учун ўлдиришди

Қаззофийни мана шу “айб”лари учун ўлдиришди
МУАММАР ҚАЗЗОФИЙНИНГ РАҲБАРЛИГИ ДАВРИДА ЛИВИЯДА:
1. Бензин сувдан арзон бўлган, бир литри 0,14 $ эди.
2. Янги оила қурган ёшларга квартира сотиб олиш учун 64 000 $ ҳадя берилган.
3. Таълим ва тиббиёт тўлалигича текин бўлган.
4. Оиланинг ҳар бир аъзосига йилига 1 000 $ дан ёрдам пули берилган.
5. Ишсизларга бериладиган нафақа 730 $ бўлган.
6. Қаззофий НАТОнинг ҳарбий базаларини ёпган.
7. Тиббиёт ҳамширасининг ойлик маоши 1 000 $ бўлган.
8. Янги туғилган ҳар бир чақалоққа 7 000 $ дан мукофот пули берилган.
9. Шахсий бизнесини очаётганларга бирйўла 20 000 $ моддий ёрдам кўрсатилган.
10. Йирик солиқ ва ноҳақ йиғимлар тақиқланган.
11. Аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш 14 192 $ ни ташкил этган.
12. Чет элда таълим олиш ва стажировка ўтказиш давлат ҳисобидан бўлган.
13. Кўп болали оилаларга зарур озиқ-овқат маҳсулотларини арзимаган нархда сотадиган дўконлар тизими ишлаб турган.
14. Яроқлилик муддати ўтиб кетган маҳсулотларни сотганлар махсус полиция бўлими томонидан ушланиб, катта жарима солинган.
15. Дорихоналарнинг маълум бир қисми дори-дармонни текинга берган, пули давлат томонидан қопланган.
16. Дориларни қалбакилаштирганлар ўлим жазосига ҳукм қилинган.
17. Аҳолидан квартира ҳақи ва электр қувватидан фойдаланиш ҳақи олинмаган.
18. Алкоголли ичимликлар савдоси ва истеъмоли бутунлай таъқиқланган.
19. Автомобиль ва квартира сотиб олиш учун фоизсиз қарз берилган.
20. Риэлторлик (уй олди-сотдиси) хизмати таъқиқланган.
21. Автомобиль сотиб олишда аҳоли учун баҳосининг 50 фоизи, халқ лашкари жангчиларига 65 фоизи давлат ҳисобидан бўлади.
22. Қаззофий ҳокимиятга келгач, халқаро корпорацияларни мамлакатдан қувиб чиқарди.
23. Унинг давридагина мамлакат жанубидаги занжилар (қоратанлилар) инсон ҳуқуқларини қўлга киритишди.
24. Қаззофийнинг қирқ йиллик ҳукмронлиги даврида Ливия аҳолиси уч бараварга кўпайди, болалар ўлими тўққиз бараварга камайди, ўртача умр кўриш 51,5 дан 74,5 ёшга ортди.
25. Қаззофий ўлимидан олдин Ливияни ҳалқаро банк тизимидан чиқариш бўйича қарор қабул қилган ва яна 12 араб давлати ундан ўрнак олишни истаган эди.
“Planet Todai” маълумотлари асосида Аҳмад МУҲАММАД тайёрлади.