Роҳиба Евфросинья мусулмон онани насоролар учун ўрнак деб атади

Россия православ черкови вакиласи, асли рус миллатига мансуб исми номаълум ногирон болани парвариш қилган муслима онага тасаннолар айтиб унга миннатдорчилик билдирди.
Қуддус патриархати роҳибаси Евфросинья “Россия” телеканалининг ток-шоусида: “Гулсум Қабадайи ва унинг васийлигидаги Умиднинг вафот этиши ҳақидаги ҳикоя бутун насоро дунёсини ларзага солди. Ушбу ибратли воқеа қалбида заррача иймони бўлган ҳар бир инсон ўз яқинлари ҳақида қайғуриши кераклигини эслатади. Бу аёл барча православ насоролари учун намунадир”, деб айтди. Тақводор ва ғамхўр мусулмон она узоқ йиллар давомида унга бегона бўлган болага Умид исмини қўйиб, уни парваришлади. Шифокорлар тузалишига умид йўк касал деб қўйган ташҳисига қарамай Гулсум хоним озғин нимжон бир болани навқирон йигит бўлиб етиши учун тинмай-нетмай меҳнат қилди. Бир неча кун аввал Умид бандалик бажо келтиргани тўғрисидаги хабар бефарқ бўлмаган миллионлаб инсонларни чуқур қайғуга солди.