Москвада Ҳалол Евроосиё кўргазмаси бўлиб ўтади

Москвада Ҳалол Евроосиё кўргазмаси бўлиб ўтади

2018 йил 5-9 февраль кунлари Шарқий Европадаги энг йирик “ПРОДЭКСПО” халқаро озиқ-овқат кўргазмаси доирасида иккинчи бор “Ҳалол Евроосиё” ҳалол озиқ-овқат ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотлари намойиши бўлиб ўтади.

8 февраль куни соат 13.00 дан 17.00 гача кўргазма майдонларида “Ҳалол” халқаро форуми ўтказилиши режалаштирилган. У ерда меҳмонлар ҳалол маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши жараёни билан яқиндан танишиши мумкин. Шу билан бирга кўргазмада йилнинг “Энг яхши ҳалол маҳсулот ишлаб чиқарувчиси” мукофоти совриндори аниқланади.

back to top