Toyota динлараро бағрикенглик намоён этилган реклама олди

Япониянинг Toyota автомобил бренди жаҳондаги барча асосий динларни ўзида акс эттирган реклама ролигини чиқарди.
Янги реклама ролигида раввин, роҳиб, имом ва буддист роҳиб йилнинг энг асосий спорт воқеаси – Супербоул (Америка футболида Миллий футбол лигаси чемпиони номини олиш учун ўтказиладиган асосий матч шундай номланади) томоша қилиш учун шошилаётганлари акс эттирилган. Аввал раввин Toyota Tundra рулига ўтиради ва черковга келади, у ердан руҳоний ҳам шошиб чиқиб келади. Кейин улар масжидга бориб имомни олишади. Йўл-йўлакай машинага буддист роҳиб ҳам чиқади, деб хабар берди AdAge.
Улар стадионга етиб келадилар ва кеч қолганлари учун икки роҳибадан танбеҳ эшитади.