Мен нима учун ҳижоб ўрашимни биламан. Сиз-чи? Ёки Лотин Америкалик муслима ҳижоб ҳақида

Мен нима учун ҳижоб ўрашимни биламан. Сиз-чи? Ёки Лотин Америкалик муслима ҳижоб ҳақида

Хейзел Гомез – Чикаго университетини криминалистика бакалаври ихтисослиги бўйича тамомлаган, айни пайтда фаол муслима ва хайрия ташкилотларининг кўнгилли кўмакчиси сифатида фаолият юритади.

«Ўнг» томондан исломофобиянинг ўзини, «чап» томондан эса ҳали ишга солинмаган маданий исломофобия зарбаларини қонунлаштириш ҳаракатлари кетаётган бу ғалати даврда ҳижобли муслималар ушбу босимларнинг барини зиммаларида ҳис этиб келмоқдалар.

Ҳижобга тақиқ қўйишга уринаётган ҳукуматлардан тортиб ҳижобли аёлларга жисмоний тазйиқ ўтказишгача бораётган оддий фуқароларгача – ҳаммаси сиёсийлаштириляпти. Муслима аёл сифатида ҳаёт кечиришимиз нафақат Аллоҳнинг ягоналиги, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Унинг сўнгги расули эканига ишончимизни, балки тақволи ва ҳаёли турмуш кечиришга уринишимизни ҳам кўрсатади. Қаерда пайдо бўлсак, омманинг эътиборини тортамиз, чунки ҳижоб ўраган ҳар бир аёлдан: «Бошингизга нега рўмол ўрагансиз?», деб албатта сўрашади.

Бу саволнинг жавоби турлича, ҳар бир аёлнинг ҳижоб ҳақида ўз тушунчаси бор. Айрим аёллар Яратганга шукроналик рамзи сифатида ҳижоб ўрайдилар, бошқалари энг биринчи тақводор аёллар, масалан Биби Марямга ўхшаб яшашни истаганларидан, яна кимлар инсонларни Исломга жалб қилиш учун… Аммо барчани бирлаштириб турадиган бир нарса бор: муслималар Аллоҳ буюргани учун ҳижоб ўрайдилар!

Мен каби Лотин Америкасидан чиққан ва Исломга янги кирган муслима учун ҳижоб ўраш осон қарор бўлмаган. Пуэрто-Рика ва Мексика каби номусулмон маданият вакили сифатида ҳижоб ўрасам, бутун маҳалланинг эътиборига тушишимни, ҳамма менга қизиқиб қараши ва турли саволлар беришини билганман ҳамда бунга тайёр бўлганман.

Вақт ўтиши билан ҳижоб менинг атрофимдаги олам билан муносабатларимга таъсир ўтказаётганини сезиб қолдим: у ўзимга ишончимни оширди, авваллари менда ҳеч ундай бўлмаганди. Мен ҳижоб ўраб, ўзлигимни топдим, бунинг учун Аллоҳга беадад шукрлар бўлсин!

Бутунжаҳон ҳижоб куни – ҳамжиҳатлик ва маърифат учун ажойиб сабаб, аммо у шармандалик ва масхарабозликка айланиб кетмаслиги керак. Ҳижоб муқаддас ва унга муносиб бўлиш шарт. Бу бир парча мато эмас!

Мен нима учун ҳижоб ўрашимни биламан. Сиз-чи?

back to top