Тож Махал бутпараст ибодатхонасига айланадами?

Хиндистон парламенти аъзоси, Бхаратия ҳукмрон партияси вакили Джаната Винай Катияр оммавий ахборот воситалари вакиллари билан бўлган суҳбатда яқин кунларда Тож Махал бутпараст ибодатхонасига айланаши ҳақида хабар берди.
“Тож ва теж (яъни бутхона) сўзлари ўртасида катта фарқ йўқ. Тож Махал бизнинг ибодатхонамиз. Яқин кунларда у Теж Мандир бўлади” деб айтди у. Умуман олганда, жаноб Катияр аксил мусулмонлар чиқишлари билан танилган. У 1992 йили Бобурий тарихий масжиди бузилиши бўйича очилган жиноят ишида айбланувчи сифатида кўрилмоқда. Қолаверса, ўтган йили октябрь ойида у Тож Махални Шива бутининг уйи деб атаган. Хинд жамоат фаоли ва академиги Апурвананд айтишича, Катиярнинг чиқишлари “сафсатадан” иборат бўлиб мусулмон ва бутпарастларни бир-бирига тескари қилиб қўйишга қаратилгандир.