Ўт ўчирувчи масжид олдидан миллион топиб олди

Ўт ўчирувчи масжид олдидан миллион топиб олди

Ғарбий Қозоғистон вилоятида ўт ўчирувчи Омонбой Нажмиддинов катта миқдордаги пул топиб олди, деб хабар беради tengrinews.kz.

У қариндошлариникига меҳмонга кетаётиб Таскала қишлоғи масжидининг ёнида ичида 1миллион танга ва эгасининг маълумотлари қайд этилган ҳамён топиб олди. Омонбой ўша заҳоти пул эгаси билан боғланиб эртаси куни топилмани қайтариб берди. Аниқланишича  ҳамёнда эгасининг шахсий пулларидан ташқари  бир неча кишининг маоши ҳам бўлган. Кармон соҳибининг аёли Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ғарбий Қозоғистон вилояти бошқармаси бошлиғи номига ташаккур ҳати йўллаб ҳалол ходимини рағбатлантиришни сўради. Омонбойни ўзи эса бировнинг пули бахт келтирмайди деган фикрда.

back to top