Туркия рохинжа мусулмонлари учун иш ўринлари яратишда Бангладешга ёрдам беради

Туркия туризм ва маданият вазири Нўъмон Куртулмуш Бангладеш ҳукуматига мамлакатда кўним топган 700 мингдан зиёд рохинжа қочоқларига иш ўринлар яратиш лойиҳаларини биргаликда ишлаб чиқишни таклиф қилди.
Ислом ҳамкорлиги ташкилотининг Бангладеш пойтаҳти Даккада бўлиб ўтган анжуманида сўзга чиққан жаноб Куртулмуш маҳаллий ҳукуматнинг Мянмалик муҳожирларни жойлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб турк ишбилармонлари рохинжа мусулмонларини иш билан таъминлаш лойиҳаларида фаол қатнашиши истагида эканлигини билдирди.