Британияда масжидлар аҳоли учун эшикларини очиб қўяди

Британиянинг Брэдфорд шаҳридаги масжидлар бу ой дини ва эътиқодидан қатъи назар, ҳамма учун эшикларини очиб қўяди.
Британия мусулмонлари кенгаши томонидан илгари сурилган Умуммиллий ташаббус доирасида мамлакатдаги 200 дан ортиқ масжидлар ўз қўшнилари ва ватандошларини меҳмонга чақирмоқда, дея хабар беради The Telegraph and Argus.
Очиқ эшиклар куни британияликлар мусулмон ибодатхоналарини ичдан кўришлари, ибодат амалларини кузатишлари, имом ва кўнгилли мусулмонларга ўзларини қизиқтирган саволларни беришлари мумкин бўлади.
Илк марта Британия масжидлари 2015 йилнинг февралида омма учун эшикларини очган эди, ўшанда акцияда 20 нафар масжид иштирок этганди. Кейинги йил иштирокчи масжидлар сони 80 тага, 2017 йилда эса 150 тага етди. Бу йил ўсиш давом этиши кутилмоқда.
«Одамлар масжид ҳақида турлича тасаввурга эга бўлишлари мумкин. Ўтган йили Брэдфорд шаҳрининг ўзида 5 та масжид очиқ эшиклар кунини ўтказди, бу йил янада кўпроқ масжидларни жалб этишни режалаштирмоқдамиз», деди Мадний масжиди котиби Рифқат Али.
Тадбир 18 феврал куни бўлиб ўтади.