БААда имло хатолари учун жарима жорий этилади

БААда имло хатолари учун жарима жорий этилади

Бирлашган араб амирликлари кўчадаги ёзувлар ва реклама баннерларидаги имло хатолари учун жарима жорий этган жаҳондаги биринчи давлат бўлади. Абу Даби шаҳар тараққиёти департаменти томонидан куни кеча шундай қарор қабул қилинди, дея хабар бермоқда Аль-Байан газетаси.

Грамматик ва имловий хатолар учун 1000 дирҳам, яъни 274 доллар миқдорида жарима тайинланди, бундан ташқари хатони тўғрилаш ва реклама баннерини қайта чоп этиш харажатлари ҳам жавобгарнинг зиммасида бўлади.
Таъкидлаш жоиз, БААда, умуман, Форс кўрфазининг бошқа мамлакатларида ҳам бундай хатолар кенг тарқалган, чунки у ерда пиар ва реклама соҳасида хизмат қилаётган мутахассисларнинг катта қисми араб мамлакатларига мансуб эмас.

back to top