Қатар криптовалютани тақиқлади

Қатар криптовалютани тақиқлади

Қатар Марказий банки (ҚМБ) мамлакат банкларига биткойнлар билан ишлаш тақиқланиши ҳақида эълон қилди.

Энди бу ерда биткойнларни бошқа валюталарга айирбошлаш, биткойнда тўланадиган шартномалар учун ҳисоб рақами очиш, бу валютани сотиш ёки сотиб олиш мақсадида пул маблағларини кўчириш каби амалиётларни бажариш мумкин эмас.
ҚМБ биткойинлар билан ишламасликка чақирар экан, қоидани бузганларга жиддий жазолар қўлланилишидан огоҳлантиради. Бунинг сабаби эса биткойнларнинг бошқа мусулмон давлатларида ҳам тақиқлангани сабаби билан ўхшаш. Биринчи навбатда, ҚМБ биткойнни «ноқонуний валюта» деб ҳисоблайди, шу сабабли унинг қиймати бирон миллий банк ёки ҳукумат томонидан ушлаб турилмайди.
Бундан ташқари, ҚМБнинг баёнотига кўра, биткойинлар қиймати кескин ўзгариши билан боғлиқ рискларнинг юқорилиги (яъни уларга кафолат йўқлиги), яна молиявий жиноятларда ва электрон қароқчиликда кенг қўлланилиши туфайли бу валюталар билан савдо қилиш тақиқланди.

back to top