Мусулмон шифокорлар ҳар қандай диндаги беморни бепул даволайдилар

Мусулмон шифокорлар ҳар қандай диндаги беморни бепул даволайдилар

Ҳар якшанба Американинг Гувер шаҳридаги (Алабама штати) кичкинагина тезкор клиникада турли дин ва миллатга мансуб беморлар тўпланадилар – уларнинг барига бепул тиббий ёрдам керак. Бу ёрдам фақат шу ерда мусулмон шифокорларнинг шахсий ташаббуси билан ташкил этилган.

Клиника ходимлари урду, ҳинди, араб ва испан тилларида гапирадилар, Ҳиндистонлик муҳожир Семина Тавар эса ва ниҳоят шифокорларга 8 яшар қизини қийнаётган дардни тушунтира олди. Аёл ҳинди тилида аҳволини англатади: шифокорлар унинг тилини тушунмагани ва АҚШда тиббий хизматларнинг қимматлиги боис, узоқ вақт давомида қизини алоэ, зарчава каби халқона воситалар билан даволашга уринганини ҳикоя қилади.
Алабамадаги Қизил ярим ой жамиятининг клиникаси якшанба кунлари маҳаллий исломий марказда фаолият юритади. Соат 2 дан 6 гача заллар ва аудиториялар тиббиёт хоналарига айланади, 16 нафар мусулмон тиббиётчилардан иборат жамоа дини ва миллатидан қатъи назар барча бемоларни қабул қилади, деб хабар беради AL.com.
Зарур бўлганлар эмланади, таҳлиллар олинади, бошланғич ташхислаш ўтказилади. Али номли беморнинг сўзларига кўра, унинг тиббий суғуртаси ҳам, шифокорга пули ҳам йўқ, шу сабабли якшанба кунлари исломий марказда фаолият юритаётган клиника унинг учун ягона нажотдир.

back to top