Инсоният келажаги Ислом билан

Мақола муаллифи келажакда содир бўладиган воқеаларга доир тахминларни айтувчи башоратчи бўлиб кўриниш мақсадидан йироқ. Бўлажак техноген фалокатлар, табиий офатлар ва муаммолар ҳақида башорат қиладиган турли тоифадаги бесоқолбозлар керагидан ортиқ ва шукрки, уларнинг барча тахминлари асоссиз бўлиб чиқмоқда.
Гап илмий таҳлил қилса бўладиган ҳамда муайян хулосалар чиқариш имкониятини берувчи тенденциялар ва ҳодисалар ҳақида кетмоқда. Шунинг учун ҳам биз фақат содир бўлишига ишончимиз комил воқеалар ҳақида сўз юрита оламиз.
Гапни Ғарб жамиятларида кенг тарқалган “Худо кимни жазоламоқчи бўлса, биринчи навбатда, унинг ақлини олиб қўяди”, деган афоризмдан бошласак. Европа мамалакатларидаги халқ томонидан сайланган президентлар ва парламент депутатлари “ўз-ўзини йўқ қилиш” ишида ўзаро мусобақалашаётгани ушбу афоризмга яхши мисол бўла олади. Айни пайтда Европа тамаддунини (цивилизацияси) йўқ қилиш жараёни жадал суръатларда кетяпти ва бу жараён қуйидаги босқичларда амалга оширилмоқда.
Биринчи босқич бир жинсли никоҳларни қонунлаштиришдан иборат бўлиб, бунақанги оила қурганлар бола туға олмайди. Умуман олганда, ғайрианънавий жинсий муносабатларга ўтишнинг моҳияти ҳам фарзанд кўрмасликда.
Яъни авлодни давом этишга олиб келадиган инстиктни қониқтиришдан лаззат бор, бироқ ҳеч қанақа оқибатлар: уйқусиз тунлар, чақалоқнинг касаллиги туфайли ташвишлар, мактабга тайёргарлик кўришлар, болалик ва ўсмирлик муаммолари ва ҳоказолар йўқ. Ушбу йўл билан расмийлар ва оддий фуқаролар ўн саккизинчи аср француз зодагонларининг «Биздан сўнг дунёни сув босмайдими!?» афоризмини ҳаётга татбиқ қилишмоқда.
Ахлоқий бузуқликларга берилган Маркиз де Сад ва уларнинг авлодлари ҳамма нарсани унутиб чиндан ҳам мағлуб бўлдилар, Франция инқилоби, якобинчилар террори ва Наполеон урушлари давридаги қонли денгизга чўкиб кетдилар. Шу ерда савол туғилади: наҳотки, бир жинсли никоҳлар энг кўпайган Франция, Италия, Испания, Швеция, Норвегия ва Буюк Британия ҳукуматлари ўз халқларини қаерга етаклаётганларини тушунмасалар?
Бунинг жавоби битта: «Аллоҳ уларнинг дилларини ва қулоқларини ёпиб қўйган. Кўзларига парда тортиб» ақлдан маҳрум қилган, улар жамиятни қаерга етаклаб кетаётганларини тушунмайдилар.
Руҳиятни инкор эта туриб, европаликлар фақат ҳиссиёт билан яшар эканлар, демократияни мутлақлаштириш ва толерантлик ушбу жараённинг негизи бўлиб қолади. Бир асрдан зиёд вақт муқаддам «Худо йўқ ва ҳамма нарсага ижозат бор!» деб айтган «буюк» ёзувчининг башоратлари амалга оширилмоқда.
Динлар белгилаб берган ахлоқ меъёрларига тупуриб қўйган ҳолда Ғарб сиёсатчилари инсоният борлиғининг моҳияти лаззат ва қувонч олишдан иборат деган хулосага келдилар. Шунинг учун ҳам ҳамма турдаги «ЛГБТ» вакиллар «давримиз қаҳрамонлари», анъанавий оила-никоҳ муносабатлари тарафдорлари эса ўтмиш, эскилик сарқити дея эълон қилинди. Эндиликда ҳамма «ЛГБТ» вакилларига нисбатан бағрикенглик муносабатини қўллаши керак: уларга ҳар қандай салбий муносабатнинг жазоси муқаррар бўлиб қолган.
Мисол учун, Германияда ота қизини мактабдаги «жинсий тарбия» дарсига қўймагани учун қамалди. Мазкур дарсларда «ўқитувчилар» «янгича оилавий» қадриятларни ташвиқот қилмоқдалар, презервативлар ва ҳомиладорликнинг олдини олувчи бошқа воситаларидан фойдаланишни ўргатмоқдалар. Мусулмонлар учун бу ахлоқ бузилишининг ўтакетган қўпол шакли саналади, чунки жинсий муносабатлар индивидуал жараён бўлиб, бу соҳага бегоналар қўйилмайди.
Бу дарсларда эса «педагоглар» 6-7 ёшли болаларда онанизм(кафтаки)дан лаззатланиш асосларини шакллантирадилар ва уларнинг бокира қалбларини йўқ қиладилар. Бунақа тарбия олган болаларнинг оилавий ва фарзанд кўриш борасидаги келажаги нечоғлик шубҳалилигини гапирмаса ҳам бўлаверади. Кўнгилнинг энг сир тутиладиган соҳасига қўпол равишда бостириб кириш ҳамда бўлажак ота ва оналарнинг келажагини йўқ қилиш жараёни содир бўлмоқда.
Европалик педагогларга кўра, ҳаётнинг мазмун-моҳияти болалар тарбиясида эмас, балки жинсий лаззат олишда экан. Афсуски, атеизм уларнинг ақлини олиб қўйди, Ғарб олимлари эса 10-12 ёшли болаларда жинсий майллардан холи бўлган илоҳий руҳият ҳукмронлигини тушунмаяптилар. Жинсий лаззат олишни ўргатиш билан бирга улар болаларнинг покиза қалбларини ўлдирмоқдалар.
Шундан келиб чиққан ҳолда биз инсониятнинг келажаги фақат Ислом билан деган хулосага келамиз. Шуни ҳам қайд этиш лозимки, монотеистик динлар ичида фақат Ислом одамларга илоҳий ҳақиқатни етказиб беради.
Мусулмонларнинг ўз муаммолари етарли эканлиги ҳам тўғри, бироқ улар одамларни ахлоқий ва анъанавий оилавий қадриятлар йўлидан етакламоқда. Шунинг учун ҳам биз ушбу дин инсониятни Ер дея аталмиш сайёрадаги маданият ва тамаддунни босқичма-босқич йўқ қилинишига олиб келувчи тўлиқ руҳий фалокатдан қутқаради дея баралла айта оламиз.
Бизнинг ғарб жамиятига нисбатан прогнозларимиз илмий маълумотларга таянади. Мисол учун, 2035 йилга келиб муслима аёллардан насроний аёлларга қараганда кўпроқ бола туғилади (225 млн – мусулмонларда ва 224 млн насронийларда).
Pew Research Centre маркази тадқиқотчилари шундай хулосага келдилар, дея хабар беради The Independent. Шу билан бирга, 2055 йилдан 2060 йилгача ўртадаги фарқ олти миллионга етиши мумкин. Қайд этилишича, атеистларнинг сони ҳам қисқаради. Бу фикрни «Мусулмон чақалоқларининг сони 2035 йилда насроний чақалоқларининг сонидан ошиб кетади» дея номланган мақола муаллифлари изҳор этмоқдалар. Исломнинг кўп асрли анъаналарига таяниши оқибатида 2010 йилдан 2015 йилгача дунёдаги туғилган барча чақалоқларнинг 31 фоизини мусулмонлар ташкил этди.
Шу билан бирга, насронийлар ўртасидаги туғилиш даражаси пасаймаяпти, бироқ Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам уммати каби жадал суръатда ўсмаяпти ҳам. Ушбу тезис навбатдаги илмий тадқиқот хулосаларига таянган бўлиб, унинг муаллифлари “Европанинг баъзи мамлакатларида мусулмонлар сони” деб номлаганган жадвални тақдим этганлар.
Шу билан бирга, 2030 йилда Ирландиядаги мусулмонлар сони 3 баробар, Финляндия ва Норвегиядаги мусулмонлар – 2,5 баробар, Швецияда – 2,2 баробар, Италия ва Буюк Британияда – икки баробар ўсади, дея таъкидлайдилар “Европа йўқ бўлиб кетадими?” номли мақола муаллифлари.
“Демографик тадқиқотлар”. Демографик маълумотларга кўра, айни пайтда Ер сайёрасида яшаётган 7 млрд дан зиёд аҳолининг аксариятини насронийлар ташкил этиб, мусулмонлар иккинчи ўринда турадилар. 16 фоиз аҳоли атеистлигини тан олган. Ўтган йилнинг март ойида Американинг Pew Research Centre ижтимоий фикрни ўрганиш илмий-тадқиқот маркази эълон қилган прогноз эса эътиборга лойиқ.
Америкалик олимларнинг айтишича, аср ниҳоясига келиб Ислом дунёдаги энг кенг тарқалган динга айланади ва сон жиҳатдан насронийлардан ўтиб кетади
Айни пайтда мусулмонларнинг аксарияти Осиё-Тинч океани минтақасида истиқомат қиладилар. 2050 йилга келиб Ҳиндистон мусулмон аҳолиси сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олиши кутилмоқда – ўшанда бу мамлакатдаги мусулмонлар сони 300 миллиондан ошиб кетади ва Европадаги мусулмонларнинг улуши 10 фоизга етади.
Бунга қўшимча равишда айтиш лозимки, Ислом келажаги борасидаги некбин прогнозлар кўп ҳолларда бизга – дунёнинг турли мамлакатларида истиқомат қилаётган мусулмонларга боғлиқ. Бу дунёнинг моддий қувонч кўринишига эга “Иблис тузоқлари” биз учун борган сари аниқ бўлиб қолмоқда. Нафсимиз дунё лаззатларидан фойдаланиб қолиш кераклиги ҳақида тинмай уқтиради, янги машина, ҳашаматли коттежлар, амал поғоналаридан кўтарилиб, ҳокимият чўққиларини забт этиш истакларини ундириб ўстиришга ҳаракат қилади.
Бу нарсалар, яъни дунё қувончлари ва лаззатлари Охиратдаги Дўзах азоби ва Жаннатга эришиш бахтидан тўсиб қўйиши ҳамда бир вақтлар Европадаги католикларнинг бошига тушган кулфатларни мусулмонларга ҳам келтириши мумкин. Европаликларнинг қалби Яратгандан юз ўгирди, эвазига иккита Жаҳон урушини бошдан кечирди. Бу эса, ўз навбатида, Европа маданиятининг аста-секин йўқолиб кетишига олиб келади.
Ё Аллоҳ, Сенинг буюк ҳақиқатингни унутишимизга йўл қўйма! Бу дунё Шайтон қўйган тузоқларга тўла вақтинчалик макон, холос. Чинакам бахт – Сенинг Жаннатингга эришиш, биз Исломнинг бешта устунларига ва Шариат аҳкомларига амал қилган ҳолда уларга муяссар бўла оламиз.