Ўз онасини қутқара олмаганнинг ноласи

Ўз онасини қутқара олмаганнинг ноласи

Башар Асад хаво кучлари бомбардимон қилган Дамашқ яқинидаги Шарқий Гутада ишлаётган қутқарувчи қулаган уйларнинг остида ўз онасини кўриб қолди.

У чора тополмагач ҳамкасбларига қарата: “Абу Фахид, Амир, бу ёққа келинглар! Онамни чиқаролмаяпман” деб айтмоқда. “Бошқаларни қутқарган, сизга келганда эса ночор бўлиб қолган нотавон ўғлингизни кечиринг, онажон! Бу аёл 80 ёшда. У қуролсиз. У террорчи эмас. Ё Аллоҳ, биз кучсизмиз! Онамни Ўзинг халос эт” дейди у.

back to top