“Ҳар бир масжид ёнида тако” лойиҳаси

“Ҳар бир масжид ёнида тако” лойиҳаси

АҚШ нинг Калифорния штатидаги Орандж ҳудудида истиқомат қилувчи икки фуқаро мамлакатда яшовчи мусулмон озчилиги ва лотин америкаликлар ҳамжамияти ўртасида сиёсий мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида “Ҳар бир масжид ёнида тако” деб номланган лойиҳа ташаббуси билан чиқишди.

Тако шаурманинг мексиканча кўриниши. Рида Ҳамида ва Бен Васкез фикрига кўра, АҚШ даги мусулмонлар ва лотин америкаликлар кучли иттифоқ тузиб, маҳаллий аҳоли томонидан энг кўп таҳкирланадиган бу икки жамоанинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя этиши мумкин. Жамолараро муносабатларни ўрнатиш ва бир-бирларини тушуниши учун Ҳамида ва Васкез шаурмага ўҳшаш ҳалол таколарни масжидлар ёнида бепул тарқатмоқда. Ҳамиданинг айтишича, кўпчилик америкаликлар тако ошхоналарини назар-писанд қилмайди. Аммо айнан мана шу нарса сон жиҳатдан оз бўлган икки жамоанинг ўз сиёсий нуқтаи назари ва овозига эга бўлиши учун туртки бўлиши мумкин.

back to top