Туркия вилоятларидан бирида алкогол ичиш тақиқланди

Туркия вилоятларидан бирида алкогол ичиш тақиқланди

Туркия ғарбидаги Бурдур вилояти ҳокими Валий Шариф Йилмаз «жамоат тартибини сақлаш» ва «жиноятчиликнинг олдини олиш» мақсадида барча жамоат жойларида алкоголли ичимликларни ичишни тақиқлаб қўйди.

Жамоат жойларда, ҳатто тўхтаб турган автомобил ичида ҳам, алкогол истеъмол қилаётганларга 100 турк лираси (тахминан $ 26) миқдорида жарима солинади, дея хабар беради Cumhuriyet газетаси.
Сўнгги пайтларда Туркияда алкогол ичимликлари истеъмолига тақиқ тобора кенг ёйилиб бормоқда. 2013 йилда ҳукумат кеч соат 10 дан кейин алкогол ичимликлари сотишни тақиқлаб қўйган эди. Бу Тақсимдаги норозилик намойишларида энг оммавий мавзулардан бири бўлган эди.

back to top