Саудиялик етакчи уламо аёлларни абайя кийишга мажбурламасликка чақирди
Саудия Арабистонининг етакчи уламоларидан бири шайх Абдуллоҳ ал-Мутлақ аёлларни абайя кийишга мажбурлаш мумкин эмас, деди.
Бу ҳақида у телевидение орқали чиқишларидан бирида айтди. Унинг сўзларига кўра, Исломнинг барча қоидаларига риоя қилиб яшайдиган кўплаб муслималар абайя киймайди, айримлари эса умуман унинг нима эканини ҳам билмайди. «Шу сабабли биз аёлларни абайя кийишга мажбурламаслигимиз керак», – деди жумладан Абдуллоҳ ал-Мутлақ.
Эслатиб ўтамиз, абайя – бу араб аёлларининг узун анъанавий либоси бўлиб, уни жамоат жойларида кийиб юриш шарт ҳисобланади.



